Ko'rinish
Yozuv o'lchami
Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
“Органик маҳсулотлар тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ-766-сон, 25.04.2022-y.) Президент томонидан имзоланади.
Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (OIE) Бутунжаҳон ассамблеясининг 89 - Бош сессияси 2022 йил 23 майдан 26 май кунига қадар ялпи мажлис кўринишида ярим гибрид форматда бўлиб ўтади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жаббаров бошчилигидаги мутахассислар ҳамда Россия Федерациясининг Бошқирдистон автоном Республикаси ҳукумати бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фазрахманов бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокими рахбарлигидаги ишчи гурух деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси, санитария холати ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан Наманган вилояти Норин туманидаги ЙПХ масканида Aндижон вилояти Aсака туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган автомашина тўхтатиб текширилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Озарбайжон Республикаси Озиқ-овқат хавфсизлиги Агентлиги раҳбари Гошгар Тахмазли бошчилигидаги делегация вакиллари билан қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб турибди.