Savol javob

1. Махаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказганлик гувохномаси бериш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади.

1. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар таркибига кирувчи компонентларнинг номи ва миқдори кўрсатилган рўйхат.

2. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат кўрсаткичларини техник талаблар асосида назорат қилиш усуллари, тегишли халқаро ёки давлат фармакопея мақолалари матнлари.

3. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни қўллаш бўйича йўриқномалар (қўлланмалар) ёки уларнинг лойиҳалари.

4. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат ёки мувофиқлик сертификати.

5. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ишлаб чиқарилиши бўйича маълумотлар (тайёрлаш бўйича технологик йўриқнома ёки регламент, блок-схемалар).

6. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг таъсир қилиш самарадорлиги, зарарсизлиги ва сифат барқарорлиги бўйича маълумотлар.

7. Ветеринария биологик препаратларининг самарадорлиги, иммуногенлиги, зарарсизлиги, вирулентлиги ва уларни тайёрлашда ишлатиладиган микроорганизмлар штаммлари (вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва бошқалар) бўйича асословчи маълумотлар.

8. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларида кўрсатилган синаш учун етарли ҳажмдаги намуналари ҳамда уларнинг фаол таъсир этувчи моддалари (субстанциялар), тест-тизимлар, диагностик тўпламлар.



2. Рухсат этувчи талаблар ва шартлар ҳақида маълумот беринг?

Қуйидагилар ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда рухсат этувчи талаб ва шартлар ҳисобланади;

аризачи томонидан ветеринария қонунчилигига, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатга олиш ҳужжатларидаги маълумотларда ҳавола қилинган меъёрий-техник ҳужжатларга сўзсиз риоя этиш;

рўйхатдан ўтказганлик гувохномаси амал қилиш даврида рўйхатдан ўтказилганлик гувохномаси эгаси томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тўғрисида, мазкур ўзгартиришлар киритилишининг сабаблари, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг самарадорлиги, хавфсизлиги, сифат кўрсаткичларига таъсир ҳақида тўлиқ маълумотлар келтирган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш;

рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги камчиликлари ўз вақтида бартараф этиш.



3. Рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби хақида маълумот беринг.

Рўйхатдан ўтказиганлик гувохномасининг амал қилиш муддати тугагач, аризачининг аризасига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.

Рўйхатдан ўтказиганлик гувохномасининг муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш маддати тугашига 90 кун қолганда топширилиши керак.

Рўйхатдан ўтказиганлик гувохномасининг муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.