БОШҚИРДИСТОН АВТОНОМ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

БОШҚИРДИСТОН АВТОНОМ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жаббаров бошчилигидаги мутахассислар ҳамда Россия Федерациясининг Бошқирдистон автоном Республикаси ҳукумати бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фазрахманов бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда чорвачилик ва асаларичилик йўналишларида, шунингдек, чорва моллари учун озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва ўзаро савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириб, келажакдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олишди.