Vazifalar

  • Порядок Сертификацция Продукции от 10.04.202г пск 01.pdf
  • Порядок Рассмотрения Апелляций от 10.04.2020г ПСК-10.PDF
  • Протокол общего собрания сотрудников от 10.05.2020г протокол.pdf
    ГНЦККиОВЛСКК







Қуйидагилар Давлат илмий марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:


- маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари, стандарт ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

- ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ҳайвонлар соғлиғига ҳамда ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар сифатига таъсирини баҳолаш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва муомаласини ўрганиш;

- ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда микроорганизм штаммларини назорат қилиш ишларини амалга ошириш;

- ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг масъулиятини ошириш;

- ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5067-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3026-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп кўшимчаларнинг сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази тўғрисида низоми

1-боб.Умумий қоидалар

1. Ушбу низом Давлат ветеринария қўмитаси тизимидаги Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласини назорати қилиш давлат илмий марказининг (кейинги ўринларда Давлат илмий маркази деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Давлат илмий маркази бевосита Давлат ветеринария қўмитасига бўйсинади ва ҳисобот беради.

3. Давлат илмий маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Давлат ветеринария қўмитасининг буйруқлари, фармойишлари, қарорлари ва кўрсатмаларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Давлат илмий маркази ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

5. Давлат илмий маркази юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларигаэга бўлади.

6.Давлат илмий марказининг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Дийдор кўчаси, 100-уй. 100123

2-боб. Давлат илмий марказининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Давлат илмий марказининг асосийвазифалариҳисобланади:

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари, стандарт ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ҳайвонлар соғлиғига ҳамда ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар сифатига таъсирини баҳолаш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва муомаласини ўрганиш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда микроорганизм штаммларини назорат қилиш ишларини амалга ошириш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг масъулиятини ошириш;

ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш.

8. Давлат илмий маркази ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқиш ва фойдаланишда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари, стандарт ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар намуналарини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, сифат кўрсаткичлари ҳамда тавсия этилган синов усуллари ўтказилишига мувофиқлигини ўрганади;

истеъмолчилар томонидан ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни сифати бўйича билдирилган эътирозномаларини ўрганади.

б) ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ҳайвонлар соғлиғига ҳамда ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар сифатига таъсирини баҳолаш саҳасида:

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида уларнинг намуналарини қабул қилиб олади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни экспертиза, апробация ва синовдан ўтказади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни экспертиза, апробация ва синовдан ўтказиш учун техник-меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган нормаларга мувофиқ синов дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни апробация қилиш ва синаш ишлари аризачи билан келишилган синов дастурига мувофиқ амалга оширади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг таъсирчанлиги, самарадорлиги, зарарсизлиги ва сифатини ўрганиш бўйича синов дастурига мувофиқ олинган синов натижаларини таҳлил қилган ҳолда Давлат ветеринария қўмитаси ҳузуридаги Илмий-техник кенгашга асосланган хулоса беради;

в) ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва муомаласини ўрганиш соҳасида:

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарувчи, уларни муомаласини амалга оширувчи корхона, ташкилот, ишлаб чиқариш цехлари, бўлимлари, синов лабораториялари, омборхоналар ва дорихоналарни баҳолашдан ўтказишни ташкиллаштиради ва амалга оширади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхона мутахассислари билан узвий ҳамкорлик қилади.

г) ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва микроорганизм штаммларини назорат қилиш ишларини амалга ошириш соҳасида:

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ишлаб чиқишидаги сифат кўрсаткичлари, синов усуллари ва тайёрланиши бўйича техник-меъёрий ҳужжатларни (стандартлар, техник шартлар, фармакопея мақолалари, технологик йўриқномалар, технолигик регламентлар, қўлланмалар ва бошқалар) ишлаб чиқади, ўрганади ҳамда келишиш, тасдиқлаш учун Давлат ветеринария қўмитасига тақдим этади;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чикаришида амалдаги ва янги назорат услублари, стандартлаштириш ва сертификатлаш, микроорганизмларни сақлаш ва қайта ўстириш усулларини яратиш ҳамда мавжуд бўлган усулларни такомиллаштириш бўйича фундаментал, илмий-амалий ҳамда инновация лойиҳалари доирасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда иштирок этади, илмий муассасалар, бошқа ташкилот ва идоралар билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси ветеринария муассасаларида сақланувчи ва чет элдан келтирилаётган микроорганизмлар культураларини ва биологик фаол моддаларни марказлаштирилган давлат ҳисобини юритишда ҳамда уларнинг сақланиши, қўлланилиши ва фойдаланиши бўйича назорат ишларни амалга оширади;

соҳага оид муоммоларни коллегиал мухокома қилиш, ечими буйича қарорлар қабул қилиш мақсадида Давлат илмий маркази кенгашини тузиш ва унинг таркиби ва фаолиятини тартибга солиш алоҳида меърий ҳужжатлар билан белгилайди.

д) ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

ветеринария тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

Давлат илмий марказиишлари бўйича юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини лицензиялашталабларини кўриб чиқишда ва хулоса беришда иштирок этади;

ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда Давлат илмий маркази йўналишига тегишлилиги бўйича уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

давлат, идоравий ва ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматларига, шунингдек хусусий ветеринария фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади;

давлат илмий марказининг лаборатория асбоб-ускуналари, жиҳозлари ва автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этади ҳамда уларни фойдаланиш муддати ва техник ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаришга ва моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича таклифларни Давлат ветеринария қўмитасига тақдим этади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ариза ва мурожаатларини кўриб чиқади, қабул қилади ва ўз ваколати доирасида жавоб беради;

ветеринария соҳасидаги илмий-тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашади;

е) кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг масъулиятини ошириш соҳасида:

замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда, Давлат илмий марказ йўналиши бўйича кадрлар малакасини оширишни ташкил этади;

Давлат илмий маркази кадрлари ишини юритиш, ветеринария мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Давлат илмий маркази директор ўринбосари, бўлим бошлиқлари лавозимларига номзод кадрлар номенклатурасини юритади;

кадрларнинг хорижий илмий ва таълим муассасаларида Давлат илмий маркази йўналишида малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкиллаштиради;

ж) халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш соҳасида:

Давлат илмий маркази йўналишида хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ҳамда уларнинг қонунчилик соҳасидаги ютуқларидан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ветеринария соҳасига оид халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда ва уларнинг ижросини таъминлашда иштирок этади;

ҳалқаро ва хорижий давлатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан ветеринария соҳасига оид тадбирларнинг белгиланган тартибда ўтказилишида иштирок этади;

Давлат илмий маркази йўналишига оид халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича Давлат ветеринария қўмитасига таклифлар киритади.

10. Давлат илмий маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

3-боб. Давлат илмий марказининг хуқуқлари ва жавобгарлиги

11. Давлат илмий маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, назорат-таҳлил қилиш, сақлаш, сотиш ва қўллашга алоқадор зарур маълумотлар ва материалларни сўраб олиш;

зарур ҳолларда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни текшириш ва экспертиза қилиш учун бошқа корхона, муассаса ва ташкилотларнинг техник воситаларидан фойдаланиш борасида таклифлар тайёрлаш;

корхона, муассаса ва ташкилотларга ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, назорат қилиш, сақлаш, транспортда ташиш, сотиш ҳамда қўллаш бўйича техник-меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда хулосалар ва уларни тузатиш бўйича тавсияларбериш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш бўйича техник меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолларда зудлик билан ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича тегишли идораларга огоҳлантириш хати киритиш бўйича Давлат ветеринария қўмитасига таклиф киритиш;

корхоналарда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган умумий талабларга мувофиқлигини ўрганиш ва белгиланган тартибда хулосалар бериш;

Давлат илмий маркази фаолияти учун манфаатли бўлган халқаро кўргазма, ярмарка, симпозиум, конференция ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда уларда иштирок этиш;

юридик ва жисмоний шахсларга пулли ветеринария хизматлари кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Давлат илмий маркази қонун ҳужжтларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Давлат илмий маркази фаолиятини ташкил этиш.

12. Давлат илмий марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

13. Қуйидаги лавозимларда олий маълумотга эга ветеринария мутахассислари фаолият юритади:

Давлат илмий маркази директори ва унинг ўринбосари;

Давлат илмий маркази бўлим мудирлари ва ветеринария врачлари.

Фаолият йўналиши спецификациядан келиб чиқиб, турдош касб эгалари штатлар жадвалида белгиланади.

14. Давлат илмий маркази директорининг тақдимотига асосан унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

15. Давлат илмий маркази директори:

ушбу Низом билан Давлат илмий марказига ягона раҳбар сифатида фаолият юритади;

Давлат илмий маркази номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилот ва судларда унинг манфаатини ҳимоя қилади;

Давлат илмий марказига ажратилган бюджет маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Давлат илмий марказининг мулки ва молиявий маблағларини ишлатади;

шартномалар тузади, ишончномалар беради;

Давлат илмий марказининг ҳаражатлар сметасини, даромадлар ва ҳаражатлари сметасини, штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди ;

Давлат илмий марказининг барча ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди (ёки шартнома бўйича қабул қилади) ва лавозимидан озод этади;

ушбу низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф киритади.

Давлат илмий маркази ходимларининг ҳуқук ва мажбуриятлари ушбу низомга мувофиқ директор томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаларида баён этилади.

16. Давлат илмий маркази директорининг ўринбосари:

Давлат илмий маркази назоратидаги бўлимларга бевосита раҳбарлик қилади ва Давлат илмий маркази юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Қўмита раиси ва Давлат илмий маркази директори томонидан ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.

17. Давлат илмий марказининг мулкига бўлган эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

5-боб.Давлат илмий марказини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш.

18. Давлат илмий марказини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

19. Давлат илмий маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

20. Давлат илмий маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларинининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбантлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

21. Давлат илмий маркази ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбантлантириш тўловлари, шунингдек қўшича моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.

6-боб. Давлат илмий марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.

22. Давлат илмий марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.