ҚЎМИТА РАИСИ ФАРҒОНАДА

ҚЎМИТА РАИСИ ФАРҒОНАДА

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Ишчи гуруҳ Фарғона вилояти Фарғона тумани “БИРДАМЛИК” МФЙда жойлашган “НИШОНБОЙ МЎМИНБОЙ ФАЙЗИ” наслчилик фермер хўжалигида бўлиб, у ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ушбу фермер хўжалик фаолиятини янада ривожлантириш ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилиб, керакли кўрсатма ва тафсиялар берилди. Айни пайтда фермер хўжалигида 300 бош наслли қорамоллар парвариш қилиниб келинмоқда. Келгусида эса ушбу қорамоллар сонини 2 бараварга купайтириб 600 бошга етказиш режалаштирилган.