ЗАРАФШОН ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАЗОРАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЗАРАФШОН ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАЗОРАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокими рахбарлигидаги ишчи гурух деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси, санитария холати ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Мазкур жараёнда Зарафшон шаҳар прокурори, Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, Зарафшон шаҳар ДСИ бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари, СЭОМ, Ветеринария хизмати ходимлари ва бозор маьмурияти қатнашди. Унда мутасадди раҳбарлар сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашилди. Сотувчиларга савдо жараёнида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича тавсиялари бериб ўтилди. Учрашув чоғида сотувчи ва тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилди. Кўтарилган масалалар ечими бўйича эса аниқ кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.