ҚАШҚАДАРЁДА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚАШҚАДАРЁДА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди. Семинар қатнашчиларига мутахассислар томонидан “Қрим-конго геморрагик иситма” касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, асоратлари ва касалликка қарши курашиш чоралари батафсил тушунтириб берилди.