Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва унинг ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, соҳа вакиллари ва нуронийлар иштирок этди. Эски бинонинг қайта таъмирланишига 650 миллион сўм маблағ сарфланди. Бугунги кунга келиб ушбу бинода фаолият олиб борувчи ишчи-ходимлар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, энг сўнгги русумдаги лабаратория жиҳозлари билан таъминланди. Тадбир сўнгида ушбу соҳада кўп йил фидойи хизмат қилиб, нафақага чиққан ходимларга тўн кийдирилиб, фаолиятлари эътироф қилинди.