ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТЛАР СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТЛАР СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан Наманган вилояти Норин туманидаги ЙПХ масканида Aндижон вилояти Aсака туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган автомашина тўхтатиб текширилди. Текширув натижасида автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган сут ва сут маҳсулотлари борлиги аниқланди. Aниқланган маҳсулотлар вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария експертиза лабораториясининг хулосасига кўра истеъмол учун яроқсиз деб топилган. Ушбу маҳсулотлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда йўқ қилинди.