ЖАҲОН БАНКИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ БЎЙИЧА МАМЛАКАТ ДАСТУРИ КООРДИНАТОРИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

ЖАҲОН БАНКИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ БЎЙИЧА МАМЛАКАТ ДАСТУРИ КООРДИНАТОРИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича мамлакат дастури координатори Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган “Чорвачилик секторини ривожлантириш” лоийҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жумладан, ушбу лойиҳа доирасида имтиёзли кредит маблағларини олган Тошкент вилоятида жойлашган "KIM PEN XVA CHORVA" фермер хўжалиги фалоияти билан тинишилди. Жаҳон банки вакилларига Қўмита Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бош бошқармаси бошлиғи Бобур Хамраев ҳамроҳлик қилди. Ташриф давомида меҳмонларга олинган кредит маблағлари доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди. Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича мамлакат дастури координатори С. Джумана фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва кейинги фалият учун ўз тавсияларини бериб ўтди.