ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари ёзги таътилга чиқишдан олдин ёшларни огохликка чақириб, ҳайвондан одамга юқувчи касалликлар тўғрисида эслатиб қўйиш мақсадида тадбирлар ташкил қилинди. Жумладан,Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари тумандаги мактабларда ўқувчиларга Куйдурги, Қутуриш ва Қрим-Конго геморрагик иситма касалликларининг белгилари ва уни олдини олиш учун кўриладиган чора тадбирлар ҳамда касалликка қарши кураш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди.