ЯПОНИЯ ҲАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ (JICA) ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН 200 МИЛЛИОН ДОЛЛАР АЖРАТАДИ

ЯПОНИЯ ҲАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ (JICA) ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН 200 МИЛЛИОН ДОЛЛАР АЖРАТАДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида раис ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ҳамда Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги Бош офиси ва JICAнинг Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Қўмита ва Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлигидан “Ўзбекистонда чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси учун 200 млн доллор имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилди. Қўмита вакиллари томонидан мазкур лойиҳанинг дастлабки концепцияси бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашув давомида Ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларинининг малакасини ошириш, япон экспертларини Ўзбекистонга жалб этиш, Қўмита тизимидаги илмий-тадқиқот, олий таълим, ташхис марказлари, наслчилик корхоналарида мавжуд лабораториялар моддий-техник базасини яхшилашни кўзда тутувчи “Техник кўмак” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам фикр алмашилди. Меҳмонларимиз бугунги кунда бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлат учун устувор вазифа эканлиги, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа мазкур вазифаларни бажарилишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Музокаралар якунида томонлар ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқишда бажарилиши лозим бўлган кейинги чора-тадбирларни келишиб олишди.