Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Марказий Осиё ва Кавказ департаменти раҳбари Кенжи Огасахара ўратсида бўлиб ўтган музокара чоғида маълум қилинди.
Мулоқот давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди.
Қиймати 200 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, чорвачилик тармоғида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, шунингдек чорва озуқасини ишлаб чиқарувчи субьектларни имтиёзли кредит тизими билан молиялаш масаласи қамраб олинади.
Бундан ташқари, томонлар лойиҳада оилавий кооперацияларни ташкил этиш орқали аҳоли хонадонларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини йиғиш тизимини йўлга қўйишни устувор йўналиш сифатида белгилаб олишди.
Ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларининг Японияда малака оширишини тизимли давом эттириш ҳамда япон экспертларини юртимизга жалб этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, ташхис марказлари ҳамда лабораторияларнинг моддий-техник базасини яхшилашни кўзда тутувчи “Техник кўмак” лойиҳасини амалга оширишга келишилди.
Музокара якунида “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш учун ҳаракатлар режаси қабул қилинди.