ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ШАКЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ШАКЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг мажлислар залида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида видеоконференция шаклида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулни ZOOM орқали Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жаббаров кириш сўзи билан очиб берди ва бугунги кунда соҳадаги муаммоларни ўрганиш ва уни жойида ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Тадбирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари, Институт профессор-ўқитувчи ва ходимлари, Университет тасарруфидаги ветеринария медицинаси техникумлари ўқитувчилари ва жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.

Сайёр қабул юзасидан профессорлар А. Элмуродов, Б. Эшбўриев, Б. Бакиров ва зооинженерия факультети декани Э. Шаптақов ва вилоят ветеринария хизмати раҳбар ходимлари ва мутахассислари ҳамда Университетда магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар томонидан бугунги кунда ўз ечимини кутаётган долзарб масалалар бўйича мурожаатлар қилинди.

Йўлланган мурожаатларга тегишли мутахассислар томонидан етарлича жавоблар берилди ва айрим масалалар ўрганишни талаб қилганлиги сабабли уларнинг ечими бўйича атрофлича фикрлар билдирилди.
Сайёр қабулда жами 120 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашишди.