ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ШАКЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ШАКЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилояти фуқаролари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида видеоконференция шаклида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов фуқароларга сайёр қабулнинг мақсади, бугунги кунда соҳа бўйича муаммоларни ўрганиш ва уни жойида ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, фермерлик фаолиятидаги масалалар, ветеринария сервис хизмати, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар тингланиб, уларнинг ечими бўйича атрофлича фикрлар билдирилди. Мутахассислар қабул иштирокчиларининг барча саволларига жавоб беришди.
Сайёр қабулда 11 нафар фуқароларнинг муаммо ва таклифлари кўриб чиқилиб жойида ҳал қилинди. Фақатгина 1 тадбиркорнинг муаммоси 10 кун ичида тўлиқ ўрганиб чиқилиб бартараф этишга келишиб олинди.