ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ОРҚАЛИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ ОРҚАЛИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри фуқаролари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар учун видеоконференция шаклида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари фуқароларга сайёр қабулнинг мақсади, бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берди. Шунингдек, фермерлик фаолиятидаги масалалар билан боғлиқ муаммолар тингланиб, уларнинг ечими бўйича атрофлича фикрлар билдирилди. Сайёр қабулда 3 нафар фуқаро ва 5 нафар ветеринария мутаҳассисларининг муаммо ва таклифлари кўриб чиқилиб жойида ҳал қилинди. Фақатгина 1 ветеринария мутаҳассисининг муаммоси 15 кун ичида тўлиқ ўрганиб чиқилиб бартараф этишга келишиб олинди.