ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИДА ГЕРМАНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАШКИЛОТИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ВЕТЕРИНАРИЯ  ВА  ЧОРВАЧИЛИКНИ  РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИДА ГЕРМАНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАШКИЛОТИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва халқаро ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари янада кенгайиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Мазкур ҳамкорликлар доирасида истиқболли янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа раҳбари Беате Шорайт хоним ҳамда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик “Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларни ва барқарор иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, учрашувда GIZ ва Қўмита ўртасида ҳамкорлик ҳаракатлар режасининг дастлабки лойиҳаси муҳокама қилиниб, томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.