ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БАҲРОМ НОРҚОБИЛОВНИНГ “8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БАҲРОМ НОРҚОБИЛОВНИНГ “8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Азиз опа-сингиллар, муҳтарам оналар!

Сизларни нафосат байрми тимсолига айланган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан қутлаётганимдан ғоят мамнунман.
Аввало шуни таъкидлашим керакки, аёл тимсолида меҳру муҳаббат, садоқат ва вафо рамзи мужассам.

Биз ҳар гал оламнинг поклиги, инсон камолоти, умрнинг зийнати ҳақида гап кетганда, шубҳасиз мўътабар оналаримизни, гўзал опа-сингилларимизни кўз олдимизга келтирамиз. Боиси, улар қалбларимизда меҳру муҳаббат рамзи бўлиб муҳрланган.
Бугун мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳалари жадал ривожланиб бормоқда ва амалга оширилаётган ишларда Сиз мунис аёлларнинг ҳиссангиз беқиёсдир.

Ҳозирги кунда барча соҳаларда, жумладан ветеринария ва чорвачилик соҳасида хотин-қизларнинг фаоллиги ошиб бормоқда. Айни пайтда тармоқда уч мингга яқин аёллар фаолият олиб бормоқда ва энг қувонарлиси раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган аёлларнинг сони ҳам ортиб бормоқда.

Азиз опа-сингилллар, қадрли оналар!

Фурсатдан фойдаланиб шу қутлуғ айём – 8 март байрами билан соҳада жонбозлик кўрсатаётган сиздек мунис ва мўътабар аёлларимизни, гўзал ва лобар қизларимизни, сизларнинг тимсолингизда бутун мамлакатимиз аёлларини чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва гўзаллик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилайман!