ВЕТЕРИНАРИЯ СОҲАСИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР КЎЛАМИ ОРТМОҚДА

ВЕТЕРИНАРИЯ СОҲАСИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР КЎЛАМИ ОРТМОҚДА

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Қўмита ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Илмий-техник кенгаш раиси Ш.Джаббаров раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг мустақил изланувчиси Фармонов Сирожиддин Низомовичнинг 16.00.04–Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси ихтисослиги бўйича “Ҳайвонлар организмида 2-меркаптобензотиазолнинг таъсирини токсикологик баҳолаш” мавзусидаги ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда Қўмита томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасида эпизоотияларга қарши кураш тадбирларини режалаштириш тартиби” ҳамда “Қорамоллар пўкаксимон энцефалопатияси касаллигининг профилактикаси, диагностикаси, чеклов ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳамда унинг тарқалишини олдини олиш бўйича ветеринария қоидалари” кўлланмалари кўриб чиқилди.

Тадбир давомида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети олимлари Б.Эшбўриев ва бошқалар томонидан тайёрланган “Сигирларни сунъий уруғлантириш бўйича тавсиялар” мавзусидаги тавсиянома ва Ветеринария фанлари номзоди Б.Расулов томонидан тайёрланган “Ветеринария тиббиётида “Universal parranda” пробиотик препаратини қўллаш бўйича кўрсатмалар” мавзусидаги қўлланма кўриб чиқилди ва илмий-техник кенгаш аъзолари томонидан фикрлар билдирилди.

Шу билан бир қаторда, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг мустақил изланувчилари Ш.Жабборовнинг “Ўзбекистон тоғ олди шароитида қорабайир зотли тойларни жадал ўстириш технологияси” мавзусидаги ҳамда Б.Даврановнинг “Четдан келтирилган сут йўналишидаги алп ва тоггенбург зотли эчкиларнинг хўжалик фойдали белгиларини ўрганиш” мавзусидаги диссертация ишлари натижаларини жорий этилганлиги тўғрисида маълумотномалари муҳокама этилди.