ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ОЗУҚАБОП ҚЎШИМЧАЛАРИ СИФАТИ ВА МУОМИЛАСИНИ НАЗОРАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ АЙЁМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ОЗУҚАБОП ҚЎШИМЧАЛАРИ СИФАТИ ВА МУОМИЛАСИНИ НАЗОРАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ  РАМАЗОН ҲАЙИТИ АЙЁМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Қадрли ватандошлар!

Юртимизнинг маънавий-маърифий ҳаётида беқиёс ўрин тутган, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ўзида мужассам этган Рамазон ҳайити байрами барчамизга муборак бўлсин!

Бугун жонажон халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган ушбу қутлуғ айём билан сиз азизларни, барча ватандошларимизни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Шундай муқаддас кунларда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, бахту саодат тилайман.
Бугун Рамазон ҳайитининг жамиятимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ва улкан аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз ва бу муқаддас қадриятларимиз юртдошларимизга янада куч-ғайрат ва сабр-бардош бағишламоқда.

Ушбу саодатли кунларда барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғуларимиз янада зиёда бўлишини Яратгандан сўраб қоламан.

Эзгу интилишларимизда Аллоҳ таоло ҳамиша мададкор бўлсин!

Азиз юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни Рамазон ҳайити айёми билан самимий қутлайман!

Хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, файзу барака бардавом бўлсин! Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга қут-барака ва ишингизда муваффақиятлар тилайман!

Рамазон ҳайити хонадонларимизга фаровонлик олиб келсин!

Оққикв.С.С