ВЕТЕРЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

ВЕТЕРЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Асқарбек Джаныбеков бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Ушбу учрашувда томонлар ветеринария ва чорвачилик соҳасининг янги истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди.
Жумладан, икки мамлакат ўртасида чорвачилик маҳсулотлари товар айланмаси ҳажмини ошириш мақсадида чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарни ҳар икки давлат Реестрига киритиш масалалалари ўрганилди.
Балиқчилик ва аквакультура ҳамда наслчилик соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, фан ва таълим ҳамда соҳада кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари шунингдек чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотлари экспорт-импорт жараёнларини соддалаштириш тўғрисида таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликнинг барча йўналишларини ўз ичига қамраб олган ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик бўйича битим имзолашга келишилди.