ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИШИ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲНИНГ ЖЕНЕВА ШАХРИДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН 5-ЙИҒИЛИШИДА ҚЎМИТА ВАКИЛЛАРИ ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИШИ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲНИНГ ЖЕНЕВА ШАХРИДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН 5-ЙИҒИЛИШИДА ҚЎМИТА ВАКИЛЛАРИ ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Ташкилотга аъзо давлатларнинг делегациялари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар иштирок этаётган мазкур йиғилишда ташқи савдо режимига оид ҳужжатлар, шу жумладан ветеринария, ветеринария-санитария (СФС) чоралари хам мухокама этилмоқда. Ишчи гуруҳ йиғилишининг очилишида ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси — бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сўзга чиқиб, мамлакат ташқи иқтисодий сиёсатидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг муҳимлиги ва мутлақ устуворлигини таъкидлади. Музокараларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси ўринбосари Аброр Акбаров иштирок этиб, СФС келишуви чоралари доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар, хусусан амалдаги қонунчилик нормаларини халқаро стандартларга уйғунлаштириш, халкаро тавсия ва қулланмалар асосида жорий этилаётган тартиблар ҳақида маълумот берди. Йиғилишда сўзга чиққан барча аъзо-давлатлар, жумладан, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Россия, Туркия, Индонезия, Корея Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Япония, Хиндистон, Грузия ва бошқалар бир овоздан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Женевада АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада, Бразилия, Швейцария, Индонезия, Саудия Арабистони ва бошқа ЖСТга аъзо йирик давлатлар - Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳи аъзолари билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш юзасидан қатор икки томонлама музокаралар ўтказмоқда.