ЎЗБЕКИСТОНДА “ПАРАВЕТЕРИНАРЛАР” ТАЙЁРЛАШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОНДА “ПАРАВЕТЕРИНАРЛАР” ТАЙЁРЛАШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ


Бутунжахон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг эксперти Дмитрий Морозов Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ташриф буюрди. Ташриф давомида мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрланадиган олий ва профессионал таълим муассасаларининг имкониятлари билан яқиндан танишди. Жумладан, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда Университет ҳузуридаги Самарқанд ветеринария медицинаси техникумида бўлиб профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан давра суҳбатлари ва расмий музокаралар ўтказди. Шунингдек, 15 июнь куни Қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров билан бўлиб ўтган расмий учрашувда Бутунжахон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан МДҲ мамлакатларида “Параветеринарлар” тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳада Ўзбекистон ҳам иштирок этиши, параветеринарлар тайёрлаш бўйича ўқув режа ва дастурлар халқаро мутахассислар томонидан ишлаб чиқилиши ва мамлакатимизда ветеринария соҳасидаги кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда параветеринарлар тайёрлашни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа Америка Қўшма Штатлари Мудофа вазирлигининг Биологик ҳавфсизлик доирасида ҳамкорлик лойиҳаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланди.