Учрашув аввалида Қўмита ва IFAD ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасининг (40,6 млн долл) жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Қўмита ва IFAD ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасининг (40,6 млн долл) жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида раис ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси бўйича директори Фиди Ражаонсон бошчилидаги жамғарманинг назорат миссияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашув аввалида Қўмита ва IFAD ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасининг (40,6 млн долл) жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Миссия вакиллари томонидан лойиҳа доирасида 500 га яқин суб-лойиҳалар молиялаштирилиши натижасида хорижий давлатлардан 4,5 минг бош наслли йирик шохли қорамоллар, энг сўнги илғор технологиялар асосида сутни қайта ишловчи, ем хашак ишлаб чиқариш ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганлиги таъкидланди.

Бунинг натижасида 1500 нафардан зиёд доимий ишчи ўринлари яратилганлиги ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари ва деҳқон хўжаликларини қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани юқори баҳоланди.

Шу билан бирга, учрашувда Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг 2022 йилнинг 26 сентябръдан 7 октябрь кунлари давомида бўлиб ўтган назорат миссияси якунлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида, лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши “Чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда IFAD, Қўмита ва Лойиҳа мутахассислари иштирокида доимий равишда мулоқотлар ташкил этишга келишилди.

Шунингдек, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокида “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси (37,79 млн долл) иккинчи босқичини ишлаб чиқишда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режаси келишиб олинди.