СУРХОНДАРЁДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

СУРХОНДАРЁДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда аҳоли ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилояти Денов Тумани “Кучакли” МФЙ ҳудудида жойлашган 23-умумий ўрта таълим мактабида “Қутуриш касаллигининг профилактикаси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Семинар давомида қутуриш касаллиги тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳайвонларда қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш, эгасиз, дайди итларни тутиш ва сақлашда зарур чора тадбирларни амалга ошириш лозимлиги хусусида фикрлар билдирилди.

Тадбирда қутуриш аниқланганда унга қарши қандай йўл тутиш кераклиги бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида амалий машғулотлар олиб борилди.