Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳудудларда ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Қоракулча” ветеринария участкаси ходимлари аҳоли хонадонларидаги чорва моллари ва уй ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмламоқда.