СЕНАТ АЪЗОЛАРИ ЧОРВАЧИЛИКДАГИ ЛОЙИҲАЛАР ИЖРОСИНИ ЎРГАНДИ

СЕНАТ АЪЗОЛАРИ ЧОРВАЧИЛИКДАГИ ЛОЙИҲАЛАР ИЖРОСИНИ ЎРГАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбар ходимлари ва мутахссисларидан иборат ишчи гуруҳ Зангиота ва Янгийўл туманларидаги чорвачилик комплексларида бўлди.

Ишчи гуруҳ туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари иқлим-шароитидан келиб чиқиб, кооперация асосида қорамолчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик, хонаки паррандачилик ҳамда интенсив балиқчиликка ихтисослаштириш имкониятлари қай даражада йўлга қўйилганлигини ўрганди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”, ги ва “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси таҳлил қилинди.

Ҳудудларда чорва ҳайвонларни парваришлаш, наслни яхшилаш ва чорва касалликларининг олдини олишда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими имкониятлари билан танишди. Профилактик эмлаш жараёнлари, тарғибот-ташвиқот ишлари бевосита жойида ўрганилди.

Шунингдек, туманларда 2021 йилда амалга оширилмай қолган лойиҳаларнинг банк кредитларини молиялаштириш, лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит олиш учун берилган аризалар ва уларнинг қаноатлантириш ҳолати таҳлил қилинди.