САУДИЯ АРАБИСТОНИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

САУДИЯ АРАБИСТОНИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ар-Риёд шаҳрида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ва Саудия Арабистони атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари Мансур Ал-Мушайти ва Сулаймон Ал-Хатиб билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро савдосини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзолаш муҳимлиги ва томонлар бунга тайёр эканликлари қайд этилди. Икки мамлакат ўртасида чорвачилик ва бошқа маҳсулотлар савдосини кенгайтириш, хусусан мамлакатимизнинг Навоий вилоятида Саудия Арабистони капитали иштирокида туя наслчилиги марказини ташкил борасида келишувга эришилди.

Меморандум имзолангач, ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш борасида «йўл хариталари»ни тайёрлашга келишиб олинди.

Саудия томони Ўзбекистон делегациясини экспортчи компаниялар ўртасида кооперацияни кенгайтириш мақсадида октябрь ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган агросаноат комплексининг энг йирик кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди