Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати мутахассислари Ўзбекистондаги ветеринария дори воситаларини назорат қилувчи илмий марказ фаолияти билан танишди

Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати мутахассислари Ўзбекистондаги ветеринария дори воситаларини назорат қилувчи илмий марказ фаолияти билан танишди

Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати мутахассислари Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказида бўлди ва марказ фаолияти билан яқиндан танишди.

Россиялик мутахассислар марказдаги ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалар сифатини аниқлашда қўлланиладиган замонавий лаборатория жиҳозларини кўздан кечирди ҳамда марказ ходимлари билан суҳбат давомида мазкур жараёнларга ижобий баҳо берди.

Айтиш жоизки, ҳозирги кунда ўта хавфли касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш каби профилактик тадбирлар учун четдан кўплаб дори воситалари келтирилмоқда.

Жумладан, айни пайтда илмий марказга Россия Федерациясидан олиб келинаётган 100 турга яқин ветеринария дори воситалари, шулардан 50 турдан зиёд биологик препаратлар марказда рўйхатга олиниб, сўнгра лаборатория текширувидан ўтказилмоқда ва қўллашга рухсат этилмоқда