ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Европа Иттифоқининг EU CBRN CoE Project 87 лойиҳаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 13-14 март кунлари Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Оммавий тадбирларда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида Халқаро экспертлар ва Миллий тренерлар томонидан трейнинглар ташкил этилди.
Трейнингларда Қўмита тасарруфидаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилояти марказлари мутахассислари, деҳқон бозорларида фаолият юритаётган Ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари мутахасссислари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари мутахассислари, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.
Трейнингларда 100 нафардан ортиқ, шунингдек, вилоятлардан онлайн тартибда ЗООМ платформаси орқали ҳам мутахассислар иштирок этдилар.
Трейнингларда халқаро экспертлардан Германия Федерациясининг GIZ халқаро лойиҳасининг Ўзбекистондаги амалга оширилаётган лойиҳа координатори Ian Leach, Европа Иттифоқининг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича эксперти Jackie Gibney ҳамда Европа Иттифоқининг EU CBRN CoE Project 87 лойиҳаси менежери Dana Mubarakova иштирок этдилар.
Трейнингларни ташкил этишдан мақсад мамлакатда ташкил этиладиган оммавий тадбирларда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда фавқулодда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича кўникмаларини оширишдан иборат.
Трейнинглар 11-12 май кунлари Тошкент шаҳрида давом эттирилиши режалаштирилган.