ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУШКУЛИНИ ОСОН ҚИЛДИ

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУШКУЛИНИ ОСОН ҚИЛДИ

Бугун пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Uzbekistan Tashkent” меҳмонхонасида Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги бошқа мутасадди раҳбарлар бошчилигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳам иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди ва тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари эшитилди.

Мулоқот чоғида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов соҳада яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, озуқа базасини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мулоқот давомида ишбилармонларни қийнаб келаётган аксарият муаммолар учрашув чоғида раҳбарлар иштирокида ўрганилиб ҳал этилди. Қўмита раиси томонидан тадбиркор ва фермер хўжаликлари раҳбарларига мутахассислар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Самимий мулоқот ҳар қандай муаммо ечимини топишда муҳим восита эканлиги таъкидланди.