НУРОТАДА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

НУРОТАДА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Навоий вилояти Нурота туманида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда юқуми касалликлар тарқалишини олдини олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Унда давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳайвонларда юқумли касалликларни келиб чиқиш сабаблари, асоратлари ва касалликка қарши курашиш чоралари тўғрисида аҳолига

тушунчалар берди.

Шунингдек, семинар давомида мазкур касалликларга қарши ҳамкор ташкилотларнинг амалий саъй-ҳаракатлари юзасидан тактик машғулотлар олиб борилди ва Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши дезинфекция тадбирлари ташкил этилди.