НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТНИНГ ҚАТЪИЙ ИНТЕГРАЦИЯСИ САМАРДОРЛИКНИ КАФОЛАТЛАЙДИ

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТНИНГ ҚАТЪИЙ ИНТЕГРАЦИЯСИ САМАРДОРЛИКНИ КАФОЛАТЛАЙДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали профессор-ўқитувчилари билан мулоқоти шу мавзуда бўлди. Учрашувда филиал директори ўринбосарлари билан амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва камчиликлар, малакали кадрларни тайёрлашда қўмита билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнлари кўздан кечирилди.
Шундан сўнг Қорақалпоғистон республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Маҳмуд Қайпанов билан биргаликда филиал биноси ҳамда таҳсил олаётган талабаларнинг ўз мутахассислиги бўйича жойларда амалиёт ўташи, назария ва амалиётни узвий такомиллаштириш, шунингдек етишиб келаётган кадрларни ишга жойлаштириш дислокацияси муҳокама қилинди. Ташриф якунида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва қўмитанинг бу борадаги амалий кўмаги хусусида профессор-ўқитувчиларнинг таклифлари ўрганилди.