НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган эпизоотик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Жумладан, Навоий вилояти Нурота туманида куйдирги касаллигининг тарқалишига қарши амалий-семинар бўлиб ўтди. Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, унинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан касалликка қарши кураш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.