МОНГОЛИЯ ДАВЛАТИ БИЛАН ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

МОНГОЛИЯ ДАВЛАТИ БИЛАН ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва Монголия давлатининг Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги масъул ходимлари ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар ўзаро фикр алмашиб, ташаббускор лойиҳаларни амалга ошириш билан бирга, Монголия яйлов салоҳиятидан фойдаланган ҳолда қорамолларни парваришлаш ва мол гўшти ишлаб чиқариш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор бериш, шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлашда ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда томонлар бозорларни сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан тўлдириш масалаларига эътибор қаратди.
2023 йилнинг биринчи чорагида Монголия давлатида чорва молларини (қорамол, қўй-эчки) парваришлаш ва гўшт ишлаб чиқаришга қаратилган инвестицион лойиҳалар рўйхатини шакллантириш орқали мол гўшти етказиб беришни диверсификация қилиш ва ташқи савдо алоқалари балансини таъминлаш ҳамда ички бозорга қорамол гўштини узлуксиз етказиб беришни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Шунингдек, юртимизга мол гўшти етказиб бериш бўйича таклифларни ташкил этиш орқали ветеринария ва чорвачиликни ривожлантриш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишилди.

Маълумот учун: 2019 йил 17-22 июнь кунлари давомида Қўмита раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги делегация Монголияда хизмат сафарида бўлган. Бунда, Монголия бош ветеринария бошқармаси ва гўшт ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан музокаралар ўтказилган ҳамда “Монголия ҳукумати ижроий агентлиги ҳузуридаги Ветеринария бош ваколатли органи” билан ветеринария соҳасида ҳамкорликка оид битим имзоланган.