ҚЎМИТАДА МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚЎМИТАДА МАЪРИФАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат” мавзусида марифат соати ўтказилди. Қўмита тизимидаги барча олий ва профессионал таълим муассасаларида янги ўқув йилида “Маърифат соати” ва “Мустақиллик дарси” кенг миқёсдаги учрашувлар тарзида ташкил этилмоқда. Ушбу ташкил этилган тадбирда Қўмита раҳбарияти ва республика маънавият ва маърифат марказининг “Маърифат” тарғиботчилар жамиятидан соҳа мутахассислари, қўмитанинг жамоа аъзолари, унинг ҳудудий органлари ва тизимдаги таълим муассасалари ходимлари қатнашиб, ўз маърузалари билан иштирок этди. Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг доценти, филология фанлари номзоди Артиқов Музаффар Абдурахманович мустақилликка эришиш даврларидаги заҳмат-у машаққатлари ҳамда истиқлол даврида эришилган натижа-ю ютуқлар тўғрисида кенг қамровли маълумотлар келтириб ўтди. Тадбир давомида ҳудудлардан иштирок этган соҳада фидокорона ишлаб келаётган мутахассислар, таълим ва ишлаб чиқариш илғорлари томонидан мустақилликнинг нақадар олий неъмат эканлиги тўғрисида ёрқин фикрлари билдириб ўтилди. Маърифат соати” иштирокчиларига мустақиллигимизни абадий сақлаш ва уни мустаҳкамлаш улкан машаққат ва фидокорликни талаб этиши ҳамда ҳозирги сиёсий майдонда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ огоҳ бўлишимиз, билимли бўлишимиз даврнинг долзарб зарурияти эканлиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг оқилона иқтисодий ислоҳотлари асосида республикамиз аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан кенг миқёсли ишлар амалга оширилаётгани ва бу борада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизими, хусусан, тизимда фидокорона фаолият юритаётган барча чорвадор-у мутахассисларнинг ўзига хос ҳиссаси мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.