Қўмита ва IFAD ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасининг жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Қўмита ва IFAD ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасининг жорий ҳолати муҳокама қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида раис ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов ҳамда Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD)нинг Ўзбекистон Республикаси бўйича директори Фиди Ражаонсон билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Қўмита ва IFAD ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасининг жорий ҳолати муҳокама қилинди. Дастлаб, Фиди Ражаонсон май ойида кредитлаш қайта тикланган бўлишига қарамасдан қисқа вақт ичида бугунги кун ҳолатига умумий қиймати 747 минг АҚШ долларига тенг 24 та суб лойиҳа, шундан 21 та суб-лойиҳа кичик тадбиркорлик субъектлари ва дехқон хўжаликлари учун ажратилганлигини юқори баҳолади. Шунингдек, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг 2022 йилнинг 26 сентябрдан 7 октябргача режалаштирилган назорат миссияси доирасида амалга ошириладиган ишлар режалари келишиб олинди.Бундан ташқари музокаралар давомида Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг Суверен бўлмаган операциялар (NSO) маблағлари доирасида Ўзбекистонга хусусий сектор вакиллари учун тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш, ҳамда жорий йилнинг 24-28 октябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган IFADнинг Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Европа ва Марказий Осиё давлатлари йиллик йиғилишинининг ташкилий масалалари бўйича фикр алмашинилди.