ҚЎМИТА РАИСИ ВОДИЙ ВИЛОЯТЛАРИДА ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ЗОТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ.

ҚЎМИТА РАИСИ ВОДИЙ ВИЛОЯТЛАРИДА ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ЗОТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ Фарғона вилояти Қува тумани Маданият ҳудудида жойлашган “Сафия Султан” наслчилик фермер хўжалигида бўлиб, у ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ушбу фермер хўжалик фаолиятини янада кенгайтириш ва ривожлантириш ҳамда бу борада амалий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар юзасидан керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Наслчилик хўжалигида 50 бошдан ортиқ 11 зотдаги, шундан 6 та гўшт ва 5 та сут йўналишидаги зотларга мансуб европа давлатларидан келтирилган наслли буқалар парвариш қилиниб келинмоқда.

Хўжаликда Франция давлатидан келтирилган наслли буқалар укруғларини қадоқлаш линияси ўрнатилган бўлиб, йилига 1,5 млн. доза наслли буқалар уруғлари ишлаб чиқарилади ва водий вилоятларининг эҳтиёжини тўлиқ таъминлашга эришилган.

Келгусида наслли буқа уруғлари ишлаб чиқаришни 2 бараварга купайтириб, экспортга йўналтириш чораларини кўриш бўйича қўмита раиси томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.