ҚЎМИТА РАИСИ ТУРКИЯ ЭЛЧИСИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

ҚЎМИТА РАИСИ ТУРКИЯ ЭЛЧИСИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Бахром Норқобилов Туркия Республикасини Ўзбекистондаги элчисининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Аҳмет Мелиҳ Ҳората билан учрашди.

Учрашув аввалида қўмита раиси Б.Норқобилов февраль ойида Туркия Республикаси жануби-шарқий ҳудудларида юз берган кучли зилзилалар вайронкорлиги сабабли содир бўлган аянчли ҳолат юзасидан қардош турк халқига ҳамдардлик билдирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги муносабатлар, озуқабоп экинларнинг навларини кўпайтиришда кўп қиррали амалий ҳамкорлик ҳамда келгусида амалга ошириладиган режалар масаласида суҳбатлашилди.