ҚЎМИТА РАИСИ ЧОРВАДОР ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҚЎМИТА РАИСИ ЧОРВАДОР ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Фарғона вилояти Фурқат туманидаги чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқот чоғида соҳада яратилаётган имтиёзлар, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, чорвадор-тадбиркорларни қийнаб келаётган аксарият муаммолар учрашув чоғида раҳбарлар иштирокида ўрганилиб ҳал этилди. Фермер хўжаликлари раҳбарларига мутахассислар томонидан зарур тавсия ва таклифлар берилди.