ҚЎМИТА РАИСИ БАҲРОМ НОРҚОБИЛОВ ТАЛАБА-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҚЎМИТА РАИСИ БАҲРОМ НОРҚОБИЛОВ ТАЛАБА-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиалида бўлиб, филиалнинг бугунги фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув давомида филиалда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар билаш ишлаш ҳолати ҳамда малакали кадрлар тайёрлашдаги амалий саъй-ҳаракатлар шунингдек, таълим сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Ташриф давомида филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан самимий суҳбат ўтказилди. Қўмита раиси мулоқот давомида филиалдаги таълим жараёни, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар хусусида сўз юритди. Катта таассуротларга бой бўлган учрашув якунида келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди. Таълим сифатини янада ривожлантириш бўйича филиал раҳбариятига зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.