ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ “БЕЛАГРО-2021” ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ “БЕЛАГРО-2021” ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ “БЕЛАГРО-2021” ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДААйни пайтда Беларусь Республикасида “Белагро-2021” қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори Б. Атамуродов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида қўмита делегацияси ҳамда Белорусиянинг кўплаб вазирликлари, жумладан Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ГО “Белплемзхивобединение”, РУСП “Минск наслчилик корхонаси” ва бошқа компаниялари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар давомида чорвачиликни ривожлантириш, соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш, чорвачилик комплексларини барпо этиш ва Белоруссия технологиялари асосида ветеринария препаратларини ишлаб чиқариш ҳамда соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.