Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган эпизоотик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида куйдирги касаллигининг тарқалишига қарши амалий-семинар бўлиб ўтди. Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИБ, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, унинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан касалликка қарши кураш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.