ХУДУДЛАРДА ҚУЁНЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КАТТА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

ХУДУДЛАРДА ҚУЁНЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КАТТА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокимлиги ҳамда "Елхон" маҳалла фуқаролар йиғини қуёнчилик жамоаси билан биргаликда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан қуёнчиликни ривожлантириш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда вилоятдаги барча қуёнчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан биргаликда Андижон, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Бухоро хамда қўшни Қирғизистон Республикасидан хам қуёнчилик йўналишдаги тадбиркорлар қатнашди. Унда 500 дан ошиқ зотдор қуёнларни кўпайтириш ҳамда даромад манбайига айлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, семинарда туман сектор раҳбарлари, Вилоят маҳаллабай ишлаш бошқармаси, ҳоким ёрдамчилари, тижорат банк ходимлари ва шу соҳага қизиқувчан аҳоли иштирок этишди.

Тадбирдан асосий мақсад маҳаллаларда аҳолини қуёнчилик йўналиши бўйича тадбиркорлигини ривожлантириб ўзини ўзи банд қилишдир.