ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРАҚҚИЁТИ ЖАМҒАРМАСИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРАҚҚИЁТИ ЖАМҒАРМАСИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва ИФАД ўртасида алоқалар жадал ривожланиб бораётганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси юртимизда чорвачилик ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётганлиги таъкидланди. Учрашувда Самарканд ветеринария илмий-тадқиқот институти учун ўрнатиб бериладиган лаборатория ускуналари, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут йиғиш марказларини ташкил этиш ҳамда дехқон ва фермер хўжаликлари, кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари орқали кредит линияларини очиш каби масалалар хусусида сўз борди. Шунингдек, Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси томонидан чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида қўшимча 5 миллион АҚШ доллор миқдорида инвестиция ажратилиши режалаштирилди.