ХАЛҚАРО ЭПИЗООТИК БЮРОДА МИЛЛИЙ КООРДИНАТОРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

ХАЛҚАРО ЭПИЗООТИК БЮРОДА МИЛЛИЙ КООРДИНАТОРЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Республикада эпизоотик вазият барқарорлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда Халқаро Эпизоотик Бюро (ХЭБ)нинг тавсияларидан ветеринария хизматини янада ривожлантириш борасида кенг фойдаланиш мақсадида миллий координаторлар иши жорий қилинди.

ХЭБнинг Халқаро Ассамблеяси томонидан маъқулланган йўналишлар бўйича қуйидагилар миллий координаторлар этиб тайинланди:

- ҳайвонларнинг касалликлари тўғрисида ХЭБга маълумот бериш (нотификация) бўйича – Болтаев Абдурасул Эшкобилович, Давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи;

- ёввойи ҳайвонлар бўйича – Туляганов Сабитджан Умарович, Давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

- ахборот коммуникациялари бўйича – Турсунов Хамидулла Гайбуллаевич, Ахборот коммуникация ва технологияларни жорий қилиш бўйича бош мутахассис;

- сув ҳайвонлари касалликлари бўйича – Балиев Махсуд Акбарович, Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи;

- чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича – Хасанов Рустам Мухсумович, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва ташхис ишлари шўъбаси мудири;

- ҳайвонлар соғлиғи бўйича – Рахматуллаев Шамурад Алибекович, Ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи;

- Ветеринария препаратлари бўйича – Тугузов Юсупбой Мавланович, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази лаборатория мудири;

- лабораториялар бўйича – Каримова Нодира Бурхановна, Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис маркази директорининг биринчи ўринбосари.

Миллий координаторларга мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ечими бўйича таклифлар тайёрлаш, ветеринария қонунчилигини халқаро меъёрлар ҳамда ХЭБ тавсияларига мувофиқлаштириб бориш бўйича таклифлар киритиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, назарий ва амалий ўқув семинарлари ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўриш каби бир қатор вазифа ва мажбуриятлар белгиланди.

manba:Давлат ветеринария қўмитаси
Матбуот хизмати