ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАВЗУСИГА ДОИР СЕМИНАР

ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАВЗУСИГА ДОИР СЕМИНАР

Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Ғойибон” МФЙда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, семинар давомида мазкур касалликка қарши ҳамкор ташкилотларнинг амалий саъй-ҳаракатлари юзасидан тактик машғулотлар олиб борилди ва Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши дезинфекция тадбирлари ташкил этилди.