ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИ БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИ БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Aгробанк” AТБ биносида чорвочилик соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган фермерлар иштирокида семинар ташкил қилинди.
Ўқув семинарда Қорақалпоғистон Республикаси “Чорванасл” маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг мутахассислари, чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган барча туманлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари хамда талаба ёшлар иштирок этишди. Ушбу тадбир “Аҳоли хонадонларида гўшт ва сут учун боқиладиган қорамол зотларини кўпайтириш ва сунъий уруғлантиришни кенг кўламда ташкил етиш орқали маҳсулдорлиги паст бўлган молларнинг бош сонини босқичма-босқич камайтиришнинг афзалликлари ва иқтисодий самараси тўғрисида аҳолининг амалий кўникмаларини ошириш чораларини кўриш” мавзусига бағишланди.
Тадбир якунида ўқув семинарда фаол қатнашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, талаба ёшлар ҳамда хизмат вакилларига “Сертификат” ҳамда эсталик совғалари топширилди.