Бугун мамлакатимизда “Устоз ва мураббийлар куни”ни нишонламоқдамиз.

Бугун мамлакатимизда “Устоз ва мураббийлар куни”ни нишонламоқдамиз.

Қадрли устозлар!


Бугун мамлакатимизда “Устоз ва мураббийлар куни”ни нишонламоқдамиз. Сиз азиз устозларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, эришилаётган ютуқлардаги иштирокингиз ва амалга ошираётган хайрли ишларингиз, соҳа ривожи ҳамда келажаги учун муносиб ҳисса қўшаётганингизни бугунги шодиёна кунингизда алоҳида таъкидлаш ўринлидир!

Шундай эзгу ишларингизни эътироф этган ҳолда Сиз азиз устозларни ва профессор-ўқитувчиларни бугунги касб байрамингиз билан самимий муборакбод этаман!
Устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча азиз инсонларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан самимий қутлайман!

Ҳурматли устозлар!

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлашда барчангизнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Шулардан бири, шубҳасиз иқтисодиётимизнинг дарйверларидан бири саналмиш чорвачилик соҳасидир. Бинобарин, мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, унинг тармоқларига иновацион технологияларни жорий этиш, келажакда жаҳон бозорида чорвачилик маҳсулотларимиз билан иштирок этиш масаласини, албатта ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги юксак малакали кадрлар ҳал қилади. Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, унинг Нукус ва Тошкент филиаллари, шунингдек ветеринария техникумларида таҳсил олаётган иқтидорли ёшлар, ишонаманки яқин келажакда юқорида таъкидлаб ўтган эзгу ниятларимизни амалга оширади.

Бунинг учун Сиз азиз устозларга бениҳоя ташаккур айтсак арзийди!

Айни пайтда мазкур таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, хориждаги етакчи таълим марказлари билан илмий-педагогик ҳамкорликни кучайтириш, инновацион ўқув методикаларини жорий этиш бўйича ҳали олдимизда қатор долзарб вазифалар турганини яхши англаймиз ва уларнинг ечими устида доимий иш олиб борамиз.

Муҳтарам устозлар!

Сизларни “1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан яна бир бор қутлайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилайман!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва муҳтарам устозлар!



Баҳром НОРҚОБИЛОВ,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси раиси