Айни пайтда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятидан бўлиб турибди.

Айни пайтда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятидан бўлиб турибди.

Айни пайтда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятидан бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 февралда имзолаган “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан 2022-2023 йилларда вилоятнинг ҳар бир туманида камида биттадан гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотиш ишларини мониторинг қилмоқда.

Шунингдек, мутахассислар томонидан вилоятда ўзлаштириладиган ва бўш турган ер майдонлари ҳисобидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб бериш ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш масалалари ҳам батафсил ўрганилмоқда.

Таъкидлаш керак, 2022 йилда чорвачиликни ривожлантириш дастури доирасида вилоятда умумий қиймати 435,5 млрд.сўмлик 97 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Жумладан, қорамолчиликда умумий қиймати 138,6 млрд.сўмлик, 3797 бош қорамол парвариш қилишга ва 249 та янги иш ўринлари яратишга мўлжалланган 44 та лойиҳа ишга туширилмоқда.

Паррандачиликда умумий қиймати 17 млрд.сўмлик қуввати 300 минг бош парранда боқишга мўлжалланган 15 та лойиҳа, балиқчиликда умумий қиймати 50,5 млрд.сўмлик, 2823 тонна балиқ етиштиришга мўлжалланган 11 та лойиҳа, асаларичиликда умумий қиймати 2,3 млрд.сўмлик 1740 дона асалари оиласини ташкил этиш бўйича 6 та лойиҳа, қуёнчиликда умумий қиймати 1,7 млрд. сўмлик 1500 бош қуён боқишни ташкил этишга мўлжалланган 2 та лойиҳа, йилқичиликда қиймати 1 млрд.сўмлик 1 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Қўмита раиси Оқолтин туманидаги 1000 бошга мўлжлланган “Сирожиддин чорва” фермер хўжалигида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорнинг муаммоларини жойида ҳал қилди. Октябрь-ноябрь ойларида четдан наслли қорамол олиб келиш бўйича тавсиялар берди.

Мутахассислар Сирдарё туманидаги аҳоли хонадонларига парранда тарқатиш бўйича кооперация ташкил этган “Чорва парранда сервис” МЧЖ фаолияти билан танишиш жараёнида ҳар бир хонадонга хонаки паррадалар бош сонини 200 бошга етказиш имкониятини ўрганди. Шунингдек, тарқатилган паррандаларга ветеринария хизматлари кўрсатилишини қатъий назоратга олиш лозимлиги таъкидланди.

Ўтган йили ишга туширилган “Султон” чорвачилк комплексида ҳам бўлиб, силос бостириш жараёнлари билан тўлиқ танишилди. Ва керакли тавсиялар берилди.